Хитойнинг Huawei компанияси ўзининг мобиль операцион тизимини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда The Information нашри хабар бермоқда. 

Нашрнинг таъкидлашича, компания бу мақсадда ўтган йил октябрида Apple’нинг собиқ креатив директори Эбигейл Броудини операцион тизим iOS’га камроқ ўхшаши учун ёллаган.

Айни вақтда компания смартфонлари Android операцион тизимида ишлайди, бироқ Apple қурилмаларининг операцион тизими "қобиғи"га жуда ўхшаб кетади. Манбанинг айтишича, Броуди операцион тизимга ўзига хослик киритиш учун айнан унинг ташқи дизайни устида ишлайди.

Таъкидланишича, операцион тизим жорий йилдаёқ тақдим қилинади.