Канаданинг Калгари шаҳри 2026 йилги қишки Олимпиадани ўтказишга ариза бериш жараёнига тайёргарлик кўришни бошлади. Бу ҳақда Globe and Mail газетаси маълум қилди. 

Газета маълумотларига кўра, шаҳар кенгаши шаҳарнинг Олимпиадани ўтказишга ариза бериш имкониятларини ўрганувчи махсус қўмитани шакллантириш учун шаҳар бюджетидан 5 млн Канада доллари (3,9 млн доллар) ажратилишини маъқуллади. 

2015 йилда Калгари мэри Нахид Ненши шаҳар бу масалани муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилганди. 

Калгари 1988 йилги Олимпиадани қабул қилган. 2026 йилги Олимпиадани ўтказиш ҳуқуқини олишга Стокгольм (Швеция), Лейк-Плэсид, Денвер, Рино, Бозман ва Анкориж (США), Олмаота (Қозоғистон), Саппоро (Япония), Швейцария кантонларининг жамоавий аризаси, Дрезден (Германия), Львов (Украина), Тренто ва Аоста (Италия), Тронхейм (Норвегия), Патагония минтақаси (Аргентина) ҳамда Сантьяго (Чили) қатнашмоқчи эканлиги маълум қилинганди. Ўйинларнинг ўтказиладиган жойи 2019 йилда танланади.