Қозоғистон журналистлар уюшмаси ижодий танлов натижаларига кўра, Facebook асосчиси Марк Цукербергни "Интернет лойиҳаси" номинациясида мукофотга лойиқ деб топди. Бу ҳақида "Интерфакс" агентлиги маълум қилди.

Цукерберг "турли мамлакат интернет  фойдаланувчиларини битта ахборот майдонида бирлаштирган" Facebook ижтимоий тармоғини яратгани учун мукофот билан тақдирланди. Тадбиркорнинг ўзи мукофот ҳақида хабар топган ёки йўқлиги маълум қилинмади. 

Бундан аввал Қозоғистон журналистлар уюшмаси танловида WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж ва Америка махсус хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ғолиб бўлишганди.