Кувайт спортчиларини мусобақадан четлаштиргани учун Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) устидан Швейцария судига 1 млрд долларлик даъво киритди. Бу ҳақда KUNA агентлиги хабар бермоқда.

2015 йилнинг октябрь ойида Кувайт Миллий олимпия қўмитаси ХОҚ томонидан унинг ишларига Кувайт ҳукумати аралашгач, дисквалификация қилинган эди. Бу Қувайтда Олимпия ҳаракатини ҳукумат аралашувисиз давом эттириш учун ташланган қадам эди. Аввалроқ кувайтлик спортчиларнинг 2016 йилда ўтадиган Олимпия ўйинларига қатнашишни тақиқловчи қарор ўзгармаганлиги ҳақида маълум қилинган эди.

“Бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Кувайт ҳеч қандай текширувларсиз халқаро мусобақадан четлаштирилди”, - деди мамлакат ахборот вазири Салмон Ал-Хамуд Ал-Сабоҳ.