Номаълум жиноятчилар Мадагаскар жануби-ғарбида йўналиш автобусига ҳужум қилиб, 31 кишини ўлдирди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, воқеа 21 июнда юз берган. Автобус салонида 32 йўловчи бўлган, фақатгина бир йўловчи омон қолган, у жиддий жароҳатлар олган. Ҳалок бўлганлар орасида 10 нафар бола бўлган. 

Ҳужум қилганлар 20 га яқин бўлган. Улар йўловчиларни тунаб, улардан 2 минг долларга яқин пул олиб, воқеа жойидан яширинган.

Бунгача бир неча соат аввал шу жиноятчилар ҳарбий автомобилга ҳужум қилган.