Номаълум кимса Германиянинг Фирнхайм шаҳридаги кинотеатрда отишма уюштирди. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бир нотаниш кимса қўлида пистолет билан кинотеатрга кириб борган ва ҳавога қарата бир марта ўқ узган. Унинг елкаларида ўқ сақланадиган анжом бўлган.

Кинотеатр атрофи полиция томонидан ўраб олинган.

Айрим маълумотларга кўра, отишма натижасида кинотеатрда жароҳатланганлар сони 20 кишидан 50 кишигача бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Darmstadter Echo.

Воқеаларни маҳаллий ҳокимият тасдиқлаган.