Хитойнинг Хэйлунцзян провинциясида қотилиги учун 22 йил қидирувда бўлган киши қўлга олинди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Цзиси шаҳри полициясининг маълум қилишича, Чжэн шарифли эркак Ички Мўғулистон мухтор туманида қўлга олинган. У 1994 йилда қотиллик содир этганликда гумон қилинган. Қотилликдан сўнг, Ван дея фамилия олиб, Тунляо шаҳрида яшашни давом эттирмоқда.

У қўлга олинганидан сўнг, айбини бўйнига олган.