Украина август ойида АҚШ ҳукумати кафиллиги остида 1 миллиард доллар евробонд эмиссиясини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида ҳукумат манбасига асосланиб УНИАН хабар қилди. 

"Биз уни августда чиқаришни мўлжаллаяпмиз. Ўйлаймизки, бу эмиссия учун омадли вақт бўлади", - дейди манба. 

У Украина бонд эмиссиясига қадар Халқаро валюта фонди (ХВФ) билан 2015 йилнинг мартида қабул қилинган ислоҳотларнинг тўрт йиллик дастурини иккинчи марта кўриб чиқишига доир музокараларини тугатиши ва мулкни электрон деклорациялаш тизимини ишга тушириши кераклигига эътиборни қаратди.

Бош вазир Владимир Гройсман аввал ХВФнинг Украинага 2016 йилда 1,7 миллиард доллар ажратмоқчи эканлиги ҳақида маълум қилган эди. Бунда ҳукумат раҳбари молиявий ёрдамнинг икки траншга бўлинишига ойдинлик киритмаган. 

ХВФ Директорлар кенгаши мажлисининг ўтказилиш муддати ҳозирча тасдиқланмади.