НАТО АҚШ миллий хавфсизлиги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга "мудофаа альянси" ҳисобланади. Оқ уй матбуот котиби Жошуа Эрнест Россия президенти Владимир Путиннинг альянс ҳақидаги сўзларига журналистлар учун брифингда шундай жавоб берди.

Унинг айтишича, альянсга аъзо бўлган АҚШнинг "иттифоқдошлари ва ҳамкорлари" ҳам "бутун дунёда содир бўладиган воқеаларга муносабат билдиради".

Путин барча давлатларни халқаро террорчиликка қарши кураш учун бирлашишга чақирди. Путин террорчиликни Иккинчи жаҳон уруши олдидан нацизмнинг кўтарилиши билан таққослади. 

Унинг айтишича, НАТО Россия чегаралари олдида "ўзининг тажовузкор ҳаракатларини кучайтирмоқда". "Биз бундай шароитларда мамлакатимиз мудофаа қобилиятини ошириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилишга алоҳида эътибор ажратишимиз керак", деб таъкидлаб ўтди Путин.