Олимлар Марс сайёрасида унинг қандай ривожланганини яхшироқ англашга ёрдам берадиган янги минерал аниқлашди, деб хабар бермоқда NASA реактив ҳаракат лабораторияси матбуот хизмати. 2015 йил июлда Curiosity марсоходи Гейл кратери туби бўйича ҳаракатланганда, Бакскин деган ҳудудда чанг намуналарини йиққан.

Олимлар марсоход бортидаги рентген қурилмаси ёрдамида чанг таркибини таҳлил қилиб, унда тридимитнинг катта миқдорда сақланишини аниқлашди. Бу олимларни ўйлантириб қўйди, чунки бундай минерал ерда вулқонлардан отилган жинслар ёриқларида учрайди. "Ерда тридимит кремний вулқонлиги деб аталувчи портловчи жараёнлар давомида юқори ҳароратларда шаклланади", деб тушунтирди PNAS журналида чоп этилган тадқиқот муаллифи Ричард Моррис.  

Аввалроқ сайёрада учрамаган минерал олимларни Марснинг жўшқин ва портловчи характерга эга бўлган вулқонлар тарихини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади.