Панамада A(H1N1) гриппининг авж олиши қурбонлари 29 кишига етди, 400 дан кўпроқ одам шу ташхис билан шифохонага ётқазилган. Бу ҳақда Панама соғлиқни сақлаш вазирлиги 22 июнда маълум қилди. Жорий ой бошида мамлакатда эпидемиологик тревога эълон қилинганди.  

22 апрелдан бери 1,2 млн панамалик гриппдан эмланган, бу эса мамлакатнинг чоракдан кўпроқ қисмини ташкил қилади. Айни вақтда 1 млн доза миқдорида қўшимча вакциналар партиясини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Касалликнинг авж олиши ортида Панама соғлиқни сақлаш вазири Хавьер Террьентес шу ой истеъфога кетказилган. Янги вазир Мигел Майо мамлакат президенти Хуан Карлос Варелой томонидан эълон қилинган умумий вакцинация бўйича кампанияни якунлаши керак бўлади. 

Панамалик мутахассисларнинг кўрсатишича, гриппнинг ҳар йили авж олиши аҳолининг 5-20 фоизига таъсир қилади ва эпидемия бошлангани ҳақида айтишга ҳали эрта. Бироқ ҳукумат вазиятнинг ривожланишини эътибор билан кузатмоқда. Жорий йил январида Панама ҳукумати Чирики вилоятида A(H1N1) гриппининг тарқалиши бўйича эпидемиологик тревога эълон қилганди.