Украина давлат раҳбари Петр Порошенко 22 июнь куни, «Украина темир йўллари»ни хусусийлаштириш тақиқланган корхоналар рўйхатига киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади, деб хабар қилмоқда УНИАН агентлиги. Ушбу қонун лойиҳаси 2 июнда Олий рада томонидан қабул қилинган эди. 

Ҳужжатга тақдим этилган шарҳда қайд этилишича, қонундан кўзланган мақсад, Украина темир йўл транспорти давлат бошқармаси негизида ташкил этилган «Укрзализныця» корхонасининг 100 фоиз активларини давлат ҳисобига ўтказиш ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир. 

Ўтган йил май ойида «Укрзализныця» кредиторлари олдида техник дефолтни эълон қилган эди.