Россия, Хитой ва Мўғулистон давлат раҳбарлари - Владимир Путин, Си Цзиньпин ва Цахиагийн Элбэгдорж - учтомонлама музокаралар натижасида мамлакатлар ўртасида иқтисодий йўлак барпо этиш Дастурини қабул қилишди. 

Шу билан бирга, РФ федерал божхона хизмати, ХХР божхона бош бошқармаси ҳамда Мўғулистон божхона-солиқ бош бошқармалари ўртасида, айрим турдаги маҳсулотларга оид божхона назорати натижаларини ўзаро қабул қилиш тўғрисидаги келишув имзоланган. 

Давлат раҳбарлари, ШҲТнинг юбилей саммитида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келишган эди. 

Қайд этиш жоизки, Россия - Хитой - Мўғулистон шаклидаги олий даражадаги учрашув ШҲТ саммити доирасида учинчи марта ўтказилмоқда. Бундан аввал, давлат раҳбарлари 2014 йили Душанбеда, 2015 йили Уфада учрашган эдилар.