АҚШнинг собиқ Давлат котиби АҚШ президенти лавозимига энг коррупциялашган номзод ҳисобланади, деб айтди Дональд Трамп. Трамп бундай айбловни Нью-Йоркдаги нутқида билдирди.

Трамп Клинтонни "дунё даражасидаги ёлғончи" ва "эҳтимол АҚШ президенти лавозимига интилган энг коррупциялашган одам бўлса керак" деб айтди.

"Хиллари Клинтон шахсий бойлик орттириш ва ўғрилик сиёсатини мукаммалликка етказган. У Давлат департаментидан худди ўзининг хеж-фондидек фойдаланган – пуллар эвазига зулмкор тузумларга ҳомийлик қилган. Давлат департаментидан кетганда Уолл-стрит банкирлари ва алоҳида манфаатдор гуруҳлар олдида чиқиб, икки йил ичида 21,6 млн доллар ишлаб олган. Бу нутқлар махфий бўлган ва Клинтон уларнинг мазмунини кенг жамоатчиликка ошкор қилишни истамайди", деб таъкидлаб ўтди Трамп. Унинг айтишича, 201 йилда Хиллари ва унинг турмуш ўртоғи шундай маърузалар билан 153 млн доллар ишлаб олган.

Трамп Клинтонни АҚШда анчадан бери "пишиб турган"  ўзгаришлар бўйича қотиб қолгани ва қаршилик кўрсатишда айблади. "Унинг фикрлаши эскича ва сийқаси чиққан. У буюмлар тартибини ўзгартириб бўлмайди, дейди. Мен эса буюмлар тартибини ўзгартириш керак, дейман. Эҳтимол, бу, ўзгаришларга эришиш учун бизнинг қолган ягона имкониятимиздир", деб айтди Трамп.