Жаҳон банки Халқаро инвестиция низоларини ҳал этиш марказининг 50 йиллик юбелийига бағишланган Париж шаҳрида ўтаётган халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари Ўзбекистон номидан иштирок этмоқда. Конфенренцияда 30дан ортиқ давлатларнинг 100дан ортиқ вакиллари иштирок этишмоқда.

Мазкур марказ жаҳон миқёсида шундай турдаги низоларни кўриб чиқувчи ўта нуфузли ташкилот ҳисобланади.

Бир қатор инвесторларнинг жиноий қилмишлари туфайли мамлакатда фаолияти тугатилгандан сўнг Ўзбекистон Республикасига қарши даъволарини мазкур марказга киритган эди. Марказ томонидан масала ҳар тарафлама, чуқур ва узоқ вақт кўриб чиқилганидан сўнг асосли ва объектив тарзда қарор Ўзбекистон фойдасига қабул қилинган эди. 

Экспертларнинг фикрича, бундай қарорлар айни пайтда Ўзбекистондаги инвестиция муҳитини шубҳа остига олмоқчи, обрўсизлантирмоқчи бўлганларга қарши муҳим халқаро қарор, далил ҳам ҳисобланади.

Шу билан бирга Ўзбекистонда ўз манфаатларини халқаро миқёсда ҳимоя қилиш бўйича самарали тизим яратилганини кўрсатади. Бунда Адлия вазирлигига бундай низолар кўриб чиқилишида мамлакат манфаатларини ифодлалаш, вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш юклатилган.