АҚШ фуқароси Кайла Диксон PlayStation 4 учун унинг эгасини отиб ўлдиргани учун 40 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди, деб хабар қилмоқда Kotaku портали. 

Суд материалларига мувофиқ, 2014 йили Дэниел Зейц Craiglist сайтига ўйин қурилмасини сотаётгани ҳақида эълон жойлаштирган. Кайла йигити билан эълон бўйича қўнғироқ қилишган, аммо ниятлари қурилмани ўғирлаш бўлган. 

Шундан сўнг, жуфтлик Зейц билан учрашгач, унга ташланишган, Дэниел қаршилик кўрсатишни бошлагач, қиз унга ўқ узган. 

Полицияга кўра, кайла қилмишига иқрор бўлган ва ўлдирилган эркак ва унинг оиласидан кечирим сўрашни хоҳлаётганини айтган.