Украина терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Воронин футболчиларни ривожланишни исташса, Европага йўл олишга чақирди.

«Барча кетиши керак. Футбол – чегаралар ортида. Биз томонларда эса футбол йўқ. Собиқ Иттифоқ парчаланганида, футбол ҳам тамом бўлганди.

Россияда, Украинада пул ишлаб топиш мумкин, аммо футбол ўйнаб бўлмайди. Футбол йўқ ва буни бу ердагиларнинг барчаси яхши билади. Бу мамлакат жамоалари ЕЧЛда иштирок этаётганида футбол қанақа бўлишини кўришади.

Бу ерда стадионларга 50 000 киши эмас, 5000 киши келади. Ва улар футболчиларни сўкиш учун келишади. Қачонки, ўйинларга 5000 киши эмас, 5000 киши келса ва трибуналардаги болалар сўкинишларни эшитишмаса, ман бу футбол. Шунга интилиш керак», — деган Воронин.

Манба: Tribuna.uz