Англия банки бошқарувчиси Марк Карни банк Буюк Британия молия вазирлиги билан бирга Буюк Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиши вазиятида фавқулодда ҳаракатлар режасини аввалдан тайёрлаб қўганини маълум қилди. Бу ҳақда банк матбуот баёнотида айтилган.  

"Банк бозорларнинг нормал ишлашини таъминлаш учун оралиқ қарор сифатида ўз захираларидан 250 млрд фунт стерлинг қўшимча ажратади. Зарурат бўлса, Англия банки хорижий валютада катта қийматдаги маблағлар тақдим қилиши мумкин", деб  айтди Карни.

Унинг айтишича, Англия банки Буюк Британия ЕИдан чиққандан кейин мамлакатнинг монетар ва молиявий барқарорлигини таъминлаш учун "бозор ва иқтисодиёт янги воқеликка мослашгунча" бўлган даврда  "барча керакли чораларни кўради".