Анқарадаги университет шифохонасида чиққан отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 нафарга етди. Бу ҳақда “Франс Пресс” хабар бермоқда.

Аввалроқ уч киши ҳалок бўлиб, бир киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.

Dogan агентлиги тарқатган хабарга кўра, дорихона ходими бир тўда эркаклар билан жанжаллашиб қолади. Шундан сўнг, ичкаридан қурол олиб чиқиб, уларга қарата ўт очади. Уч киши воқеа жойида ҳалок бўлади.

 “Франс Пресс” агентлиги берган маълумотга кўра, бир киши олган жароҳатларидан бироз вақт ўтиб, ҳалок бўлган.

Полиция Энвер Т. исмли шахсни қўлга олган. Унинг айтишича, ҳамкасблари уни ўғирликда айблашган. Шундан сўнг у уларга қарата ўт очган.

Фото: Flickr/ Matt Perreault