Япония биржаси кўрсаткичлари Буюк Британия референдуми натижалари сабаб, кескин пасайиб кетган. 

Жумладан, савдоларнинг ёпилишида Nikkei индекси 7,92 фоизга қулаган ёки 1286,33 пунктни йўқотиб, 14952,02 ни ташкил этган. Бу 2014 йил октябридан бери энг паст кўрсаткичдир. 

Токионинг TOPIX фонд индекси 7,26 фоизини йўқотган. У 94,23 пунктга тушиб, 1204,48 пунктни кўрсатган.