Ошпазлар одатий таомларга ўзгача ва ноанъанавий кўринишлар ўйлаб топишда тиним билишмайди.  Бу сафар улар барчага таниш бўлган япон сушиси ва америка кулчалари (данкин донатс)ни синовдан ўтказишди: кулча кўринишидаги мазали сушига нима дейсиз?

Бундай таом ҳар қандай кишини иштаҳасини қитиқлаши аниқ. Бир қараганда, тепа қисмида қиём ва ноодатий мастика бордек туюлади, аслида эса у балиқ ва васабидир. Айлана шаклида ясалган сушилар оддий кўринсада, бу таом чинакам санъат асари каби инсонга яхши кайфият улашади.