Америкалик актёр, сиёсатчи ва культурист Арнольд Шварценеггер ўз Instagram саҳифасида бармоқлар орқали бицепс ва танадаги бошқа мушакларни қандай қилиб чиқариш қўрсатилган ҳазил видеосини жойлаштирди.

«Вақти-вақти билан бицепсларимизни чиқариш билан муаммолар пайдо бўлади - мисол учун залларга шуғулланиш учун боролмай қоламиз. Уни оддийгина шу йўл орқали чиқаришингиз мумкин", — дейди темир Арни ўз видеороликида.

Культуристнинг маслаҳатларига кўра, бицепсларни чиқариш учун катта бош бармоқни оғизга солиш ва унга пуфлаш керак. Кўкрак мушакларини шуғуллантириш учун эса кўрсаткич бармоқнинг ўзи етарли.