Канаданинг BlackBerry компаниясининг ҳисоботларига кўра, 2016-2017 молиявий йилининг 31 май куни тугаган биринчи чорагида 670 миллион доллар соф зарар кўрди.

Кўрилган зарар акцияларга нисбатан 1,28 долларни ташкил этди, ўтган йили эса бу 0,1 долларни ташкил этган эди. Шунингдек, мутахассислар зарарнинг қийматини акцияга нисбатан 0,07 долларни ташкил этишини тахмин қилишган эди.

Компания даромади ҳисобот даврида 39,2 фоизга — 400 миллион долларга қисқарди. Даромаднинг 48,8 фоизи Шимолий Америка мамлакатларига, 38,7 фоизи Европа, Яқин Шарқ ва Африка, 10 фоизи — Осиё-Тинч океани минтақасига ва 2,5 фоизи эса — Жанубий Америка мамлакатларига тўғри келади.

BlackBerry эса бозорда ўз улушини ва даромадини ошириш учун сармоялар киритишда давом эттишни режалаштирмоқда. Бутун молиявий йил натижасига кўра, BlackBerry дастурий таъминот ва хизматлар секторидаги ўз улушини 30 фоизга оширишни мақсад қилган. Шунингдек, бу режалар компаниянинг зарарини акцияга нисбатан 0,15 долларга тўғри келиши кутилмоқда. Биринчи чорак якунига кўра, зарарнинг кўрсаткичи акцияга нисбатан 0,45 долларга тўғри келган.