Лондоннинг собиқ мэри, Дэвид Кэмероннинг истеъфога чиқиши ҳақидаги хабардан кейин унинг ўрнига Буюк Британия бош вазири бўлиш учун асосий номзод сифатида қаралаётган Борис Жонсон Brexit бўйича референдум натижалари эълон қилинганидан кейинги чиқиши вақтида Буюк Британия бундан кейин ҳам Европанинг бир қисми бўлиб қолажаги ҳақида айтди.

"Европа Иттифоқи ўз вақтида яхши ғоя эди. Аммо у энди бу мамлакат учун эмас... Биз Европанинг бир қисми бўлиб қоламиз. Буюк Британия бундан кейин ҳам интернационал ва очиқ давлат бўлиб қолади. Лекин биз бироз масофа сақлаймиз", деган Жонсон.

У шунингдек, амалдаги бош вазир Дэвид Кэмерон билан Лиссабон келишувининг 50-моддасини зудлик билан жорий этиш бўйича фикрда якдил эканини билдирган.

"Мен бош вазир билан бир фикрдаман. Шошилиш керак эмас. Келишувнинг 50-моддасини ишга тушириш керак", деган у.

Европа Иттифоқи ҳақидаги Лиссабон шартномасининг 50-моддасига кўра, исталган аъзо давлат блок таркибини тарк этиш ҳуқуқига эга. Моддада бу жараён таркиби келтирилган.

Жонсон шунингдек, Brexit яқин вақт ичида деярли ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини билдирган.

Сурат © AP Photo/ Kirsty Wigglesworth