Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишга оид референдум натижаларига оид тахминлар Brent маркали нефтнинг арзонлашувига олиб келди. Унинг бир баррели 6,2 фоизга арзонлашиб, 47,74 долларни ташкил этмоқда. 

Савдолар якунларига кўра, олтин аксинча 4 фоизга қимматлашиб, унинг бир унцияси 1307 долларга баҳоланмоқда. 

Россия миллий валютаси рубль курси эса, банклараро валюта бозорида кўтарилиб кетгани хабар қилинмоқда. У АҚШ валютасига нисбатан 4 фоизга қадрсизланган ва бугунги кунда 1 АҚШ доллари учун 66 рубль берилмоқда. Бунга нефть нархи ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.