Россия молия вазири Антон Силуановнинг фикрича, Буюк Британиядаги референдум натижалари жаҳон бозорларида нархларнинг кескин ўзгаришига сабаб бўлиши эҳтимоли юқори. Бу эса, нефть нархи тушишига ва натижада Россия рублининг янада қадрсизланишига олиб келади, деб хабар қилмоқда Рамблер янгиликлар хизмати.

«Россия учун бу нефтнинг арзонлашуви ҳамда рублнинг заифлашуви, фонд бозорларининг кескин ўзгаришларини англатади. Булар қанчалик ёқимсиз бўлмасин, ушбу ҳодисалар, ички иқтисодий ўсиш суръатларига унчалик ҳам таъсир қилмаслиги керак», — деган Молия вазири.

Бироқ, Силуанов биргина салбий ҳолат, кўпгина жиддий талофатларга сабаб бўлишини ҳам инкор этмаяпти. 

Аввалроқ, Россия банки Brexitдан Россия учун бирон жиддий хатар кўрмаётганини айтган эди.