Бугун Буюк Британияда аҳоли ўртасида референдум якунига кўра, Британиянинг Европа иттифоқидан  чиқишини хоҳлайдиганлар 52 фоизни ташкил қилди. Натижада Буюк Британия Европа Иттифоқини тарк этадиган бўлди.

Бу эса Англия премьер лигасида ўйнаётган футболчиларга таъсир қилмай қолмайди.

ВВС нашрининг хабар беришича, аввалги қоидага кўра Европа Иттифоқига кирадиган мамлакатлардан келган легионерлар Британияда ишлаш ҳуқуқини берадиган гувоҳномага эга бўлиш учун терма жамоаларининг охирги 30 фоиз ўйинида қатнашган бўлиши керак эди. Энди эса бу кўрсаткич 45 фоиз бўлиши керак. Шу сабаб АПЛда ўйнаётган 122 футболчи мамлакат ҳудудида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Улар орасида Антони Марсяль, Нголо Канте ва Йоан Кабай каби футболчиларнинг номлари ҳам бор.

Манба: Tribuna.uz