Бирлашган қироллик миллий валютаси фунт стерлинг 1985 йилдан бери илк маротаба 1,35 долларгача арзонлашди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

Қайд этилишича, фунт курси кундузги савдоларда— 1,3471 АҚШ долларигача пасайган.

Аввалроқ, Британия фунти 1,4 доллардан арзонлашиб, 7 йиллик антирекордни янгилагани хабар қилинган эди.