23 июнь куни Буюк Британияда Қиролликнинг Евроиттифоқда қолиш-қолмаслиги борасида ўтказилган сўровноманинг илк натижаларига кўра, мамлакатнинг ЕИда қолишини ёқлаб овоз берганлар сони кўпчиликни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Sky News телеканалига сўров натижаларини юборган YouGov ижтимоий хизмати маълум қилган.

Мамлакатнинг ЕИ таркибида қолишини ёқлаб берилган овозлар сони 52 фоизни, қаршилар сони эса 48 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу сўров 23 июнь, кун давомида ва ёқлаб овоз берганлар ҳамда қаршилар ўртасида муқобил тарзда ўтказилган.

Ipsos MORI компанияси томонидан ўтказилган бошқа бир сўров натижасига кўра, ёқловчилар ва қаршилар ўртасида сезиларли фарқ кузатилган.

Компания раҳбари Бен Пейж ўз твиттерида маълум қилишича, Буюк Британиянинг ЕИ таркибида қолишини ёқлаб овоз берганлар кўрсаткичи 54 фоизни, қаршилар кўрсаткичи эса 46 фоизни ташкил этган.

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ЕИга қолишни ёқлаб овоз берганларга ташаккур билдирган.

«Британияни Европадаги кучли, хавфсиз ва энг яхши давлат сифатида сақлаб қолишни ёқлаб овоз берганларга ўз ташаккуримни изҳор этаман. Шунингдек, уни аъзоликка ёқлаб овоз берган минглаб инсонларга ҳам раҳмат», — деб ёзган у ўз твиттерида.