Буюк Британияда ўтказилган референдумга кўра, мамлакатнинг ЕИ таркибидан чиқиш эҳтимоли кучайиб бораётгани, Токио фонд бозорига салбий таъсир кўрсата бошлади. Унинг кўрсаткичлари жиддий равишда пасайиб бормоқда. 

Хусусан, мамлакатнинг 225 та етакчи компанияси акциялари қийматига оид Nikkei индекси, савдоларнинг иккинчи сессияси бошланишида 6,25 фоизга ёки 15226,70 пунктгача тушиб кетди. Биржанинг биринчи элита гуруҳидаги барча компаниялар акцияларини акс эттирувчи TOPIX индекси эса 6,37 фоиз, яъни 1215,95 пунктгача пасайган.

Токио фонд бозорлари иштирокчилари, Бирлашган Қиролликнинг ЕИ таркибидан чиқиш эҳтимоли, иен курсини бирданига мустаҳкамлаб, япон компанияларига салбий таъсир этишидан хавотир билдирмоқдалар. 

"Бугун котировкалар ва валюта курсларининг тушиб-чиқишини кузатишимиз мумкин, чунки Британия референдуми натижасини олдиндан аниқ башорат қилиб бўлмайди", - деган Daiwa Securities таҳлилчиси Юсака Итасака.