Гибралтарда ЕИ таркибида қолиш ёки чиқиш борасида ўтказилган референдум натижасига кўра, 95,9 фоиз овоз берувчи унда қолишни маъқул кўрган. Буюк Британиянинг ушбу ҳудудида ўтказилган сўров натижаларини округ сайлов комиссияси маълум қилган. ЕИдан чиқишни ёқлаб овоз берганлар миқдори эса 4,1 фоизни ташкил этган.

Гибралтар Буюк Британиянинг 382 та маҳаллий сайлов ҳудуди орасидан биринчилардан бўлиб овоз бериш жараёнини тугатди.