Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Brexit бўйича референдум натижалари эълон бўлганидан кейин мамлакат фуқароларига мурожаат қилди. У мамлакатга янги раҳбар кераклигини, 3 ойдан кейин истеъфога чиқиши ҳақида гапирган.

У шунингдек, референдум натижалари британияликлар ҳаётига жиддий ўзгаришлар келтирмаслигини таъкидлаган.

Референдум натижаларига кўра, Бирлашган қироллик аҳолисининг сайловда қатнашган 51,9 фоизлик қисми (17 миллион 410 минг 742 нафар сайловчи) Буюк Британиянинг ЕИни тарк этишини маъқуллаб овоз берди.

Кэмерон Brexit га қарши томон тепасида турарди. У Guardian нашрида эълон қилган мақоласида ЕИдан чиқиш британияликларнинг маошлари миқдорига таъсир кўрсатиши, шунингдек нархлар ҳамда солиқларнинг ошишига олиб келишидан огоҳлантирганди.