Эстония Консерватив халқ партияси етакчиси Март Хельме Таллин мамлакатнинг Евроиттифоқ билан муносабатларини қайта кўриб чиқиши кераклигини маълум қилди. У Буюк Британиядаги референдумда ЕИдан чиқиш тарафдорларининг ғалабасига изоҳ берди, дея маълум қилди Postimees.ee портали. 

"Агар биз ваъда қилинган эмас, ҳақиқатда мавжуд бўлган ЕИнинг бир қисми бўлишни истасак, у ҳолда халққа вариантларни адолатли кўрсатиш ва аъзоликка янги мандат сўрашимиз керак. Аслида эстон халқидан "ўз давлатимиздан воз кечишни истаймизми ё истамаймизми?" деб яна бир марта сўраб кўриш лозим. Референдум - бу борада энг яхши вариант", - дея маълум қилди Хельме. 

Унинг фикрича, Буюк Британияда бўлиб ўтган сайлов Европадаги демократия ва халқ суверенитетини қайта тиклаш учун хайрлидир. Сиёсатчи Евроиттифоқнинг асосий муаммолари сифатида демократия танқислигининг ўсиши ва иқтисодий турғунликни қайд этди.

Фото: postimees.ee