Европа парламенти раҳбари Мартин Шульц ГФР канцлери Ангела Меркель билан Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши бўйича ўтказилган референдум натижасини муҳокама этади. Унда Brexit ташкилотнинг бошқа аъзоларига ҳам салбий таъсир этишини қандай қилиб бартараф этиш масаласида фикр алмашилади. 

"Евроскептиклар ўйлаётган занжир реакцияси юз бермайди. Албатта, салбий оқибатлар бўлади, аммо бошқа давлатлар ҳам ушбу хавфли йўлдан боришни хоҳлашади, деб ўйламайман", — дея Шульц сўзларини келтиради Франс Пресс агентлиги. 

У, шунингдек, референдум натижаларидан ҳайрон қолмаганини қўшимча қилган. 

"Мен ўзимни йўқотиб қўйганим йўқ. Биз бунга тайёр эдик", — деган Европарламент раҳбари. 

Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиш ғоясини овоз берувчиларнинг 51,9 фоизи қўллаб-қувватлаган.