Уэльс терма жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйл Европа чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Шимолий Ирландияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаш ажойиб. Айниқса, Англиядан тепада бўлиш доим ёқимли. Эртага ҳақиқий британча ўйин бўлади. Агар биз Россияга қарши ўйиндагидек ҳаракат қилсак, кейинги босқичга чиқами. Лекин асосий мақсадимиз чемпион бўлиш»,- дейди Бэйл.