ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин, Хитой Британия халқининг Европа Иттифоқидан чиқишига (Brexit)  доир референдумдаги танловини ҳурмат қилишини маълум қилди. 

23 июнь куни Буюк Британияда мамлакатнинг ЕИдан чиқишига боғлиқ референдум бўлиб ўтди. Унда, мамлакатнинг иттифоқдан чиқиш тарафдорлари ғалаба қозонишди. 

"Хитой референдум натижаларидан хабардор. Биз Британия халқи танловини ҳурмат қиламиз", - деган Хуа Чуньин. 

Унинг сўзларига кўра, Хитой халқи Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари иложи борича тезроқ келишув музокараларини ўтказишига умид билдиради. 

"Биз турли соҳалардаги прагматик ҳамкорлигимизни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ишончимиз комилки, тараққиёт давом этади", - қўшимча қилган Хуа Чуньин.