24 июнь куни тонгда Хитойнинг Хэйлунцзян провинциясида юк машинаси микроавтобус билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги маълум қилмоқда.

Бахтсиз ҳодиса Танъюань даҳасида, маҳаллий вақт билан соат 9:00 да (Тошкент вақти билан 6:00) содир бўлган. Юу машинаси ичида 22 нафар йўловчиси бўлган микроавтобусга тўғрима-тўғри бориб урилган. Жароҳатланганлар сони 13 кишини ташкил қилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси микроавтобус йўловчилари ҳисобланади. Полиция юк машинаси ҳайдовчисини қўлга олган. Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.