Испания Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишига оид референдум натижалари эълон қилинган экан, Гибралтарда мустақил бўлиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ҳаракат қилади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Бу ҳақда, мамлакат ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Гарсия-Маргальо баёнот берган. Унинг сўзларига кўра, овоз бериш натижаси яриморолнинг келажагига оид башоратларни тубдан ўзгартириб юборган. 

«Референдум натижаси вазиятни тубдан ўзгартирди. Ва бу Гибралтарда узоқ вақтлардан бўлмаган имкониятлар эшигини очмоқда. Мен биргаликда бошқаришга ишонаман, аммо шу билан бирга қояда Испания байроғини ҳам кўрмоқдаман», — деган ташқи ишлар вазири.

7 квадрат километр майдонга эга Гибралтар яримороли шимолдан Испаниянинг жанубий соҳилларидаги Андалусия ҳудуди билан чегарадош. У 1713 йилдан Буюк Британия таркибига кирган ва айни вақтгача Бирлашган Қироллик бошқаруви остида бўлиб келмоқда. Испания ҳукумат эса, бу яриморолни ўрта асрларда бошқарганини рўкач қилиб, Британияга ҳудудий даъво қилиб келади.