Италиядаги Езоло курорти ёмғир учун товон пули тўлашга ваъда берди. Тегишли қарорни маҳаллий сайёҳлик соҳаси мутассадилари қабул қилдилар.

"Тоблан ёки пулингни қайтариб ол" схемасига кўра пляжда хордиқ чиқариш ихлосмандларига Езолодаги икки пляжда ҳам ёмғирли ҳаво бўладиган бўлса, шезлонг ва қуёшдан сақловчи соябонни ижарага олиш учун тўлаган пуллари қайтариб берилади.

Бундай хизматдан фойдаланмоқчи бўлганлар пляжда ўз жойларини онлайн бронлашлари ва стандарт нархдан 1 евро кўпроқ пул тўлашлари керак бўлади. Агар соат 11:00 дан 17:00 гача ҳар соатда 3 мм дан кўпроқ ёмғир ёғса, тўланган пул тўлиқ қайтарилади.  

Шу тариқа Езолога кўпроқ сайёҳларни жалб қилишга умид қилинмоқда.