АҚШнинг Калифорния штатида, Тинч океани соҳилидан бир неча мил узоқликда нефть қувуридан 110 минг литрдан кўпроқ (700 баррель) нефть оқиб кетди, деб маълум қилди Вентура округи ўт ўчириш хизмати.

Ўт ўчирувчилар нефтнинг океанга тушишининг олдини олишди, деб маълум қилди Los Angeles Times. Дастлаб оқиб кетган нефть ҳажми 5 минг баррелга баҳоланаётган эди. Нефть оқиши каньондан 0,8 км берида юз берган. "Нефтнинг тортиб олиниши тўхтатилди. У океанга етиб боришининг ҳеч қандай имконияти йўқ. Ҳозир тозалаш ишлари олиб борилмоқда", деб айтди ўт ўчирувчилар вакили Марисоль Родригес.

Лоc-Анжелес ва Санта-Барбара ўртасидаги соҳил бўйидаги шаҳарчада нефть оқиб кетгани 23 июнь эрталабки пайт маълум бўлган. Нефть сойнинг қуриб қолган ирмоғи бўйича оққан, бироқ соҳилга етиб бормаган. Нефть Aera Energ, қувур эса Калифорния ва Луизиана штатларида ишловчи ҳамда 1600 км узунликдаги қувурларга эга Crimson Pipeline компаниясига тегишли.