Жаҳон чемпионати саралашининг охирги босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Қатар терма жамоаси саралаш ўйинларига тайёргарликнинг охирги босқичини Швейцарияда ўтказади. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерациясининг расмий сайти маълум қилган.

Манбада айтилишича, Қатар Швейцарияда Ироқ, Тайланд, Иордания терма жамоалари ва Испаниянинг «Реал Бетис» клубига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади. Даниель Каррено шогирдлари саралашнинг биринчи турида 1 сентябрь куни Эронга қарши майдонга тушади. Беш кун ўтиб Ўзбекистон Қатар меҳмони бўлади.