Қозоғистондаги Олмаота-Остона автотрассасида юз берган ЙТҲ натижасида беш нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди. Қурбонларнинг тўрт нафари кичик ёшли болалардир. Бу ҳақда мамлакат ички сиёсат ташкилотининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ "Новости-Казахстан" агентлиги Mercedes Vito микроавтобуси ва Setra автобуси тўқнашиб кетиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлиб, яна тўрт нафари жароҳатлангани ҳақида маълум қилган эди.


ТИВ хабарига кўра, республиканинг яна беш фуқароси оғир жароҳат олган ва Қарағанда вилоятининг Приозерск шаҳар шифохонасига ётқизилган.

"Воқеа жойига Олмаотадаги Қирғизистон бош консуллигидан ходимлар етиб келган. Улар вазиятни ўрганишни ва зарур ёрдам кўрсатишни мақсад қилишган", — дейилади матбуот хизмати берган маълумотда. Аниқлаштирилишича, Mercedes Vito автомобилида ўн нафар Қирғизистон фуқароси бўлган.

Айни дамда воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари суриштирув ишларини бошлаб юборишган.