Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Марчелло Липпи терма жамоага техник директор лавозимида қайтишга розилик билдирмади.

Бу борадаги музокараларнинг тўхтатилишига Марчелло Липпининг ўғли Давиде Липпи футбол агенти сифатида фаолият кўрсатиши сабаб бўлди. Регламент 68 ёшли мутахасисга бу ҳолатда терма жамоада ишлашга йўл бермайди.

Бундан олдинроқ Италия футбол федерацияси президенти Карло Тавеккио Липпини терма жамоада кўришни жуда истаётгани, федерал судга мурожаат қилиб, вазиятга аралашишни сўраши ҳақида маълум қилинганди. Аммо Липпининг ўзи музокараларни тўхтатишга қарор қилган.

Манба: Tribuna.uz