Лондонда 24 июнда дунёдаги энг узун ва баланд туннелли тепалик аттракциони очилмоқда. Бу ҳақда Conde Nast Traveler хабар берди.

Аттракцион узунлиги деярли 180 метрни ташкил қилади. Тепаликдан тушиш 72 метр баландликда бошланади.

Туннелли Тепалик Олимпия боғида жойлашган. У Аниш Капур ва Сесил Бельмонд томонидан лойиҳаланган ArcelorMittal Orbit томоша минораси ва ҳайкалига ўрнатилган. 

Аттракцион муаллифи бельгиялик рассом Карстен Хёллер бўлиб, у 2015 йилда Тейт Модерн галереяси учун тепалик яратган. Янги конструкцияни қуриш учун 9 ҳафта талаб этилди.

Аттракционга томоша майдончаси ёки марказий лифт орқали тушиш мумкин. Меҳмонларга тирсакка қўйиладиган махсус ҳимоя воситаси ва шлемлар берилади. Пастга тушиш 40 сонияга яқинни олади, бу вақт ичида атртракционда учаётганлар минорани 12 марта айланиб чиқишади. Шаффоф панеллар эвазига шаҳарнинг манзараларини тезда томоша қилиш мумкин.