Лос-Анжелесдаги энг баланд осмонўпарда шишали тепалик очилади, деб хабар бермоқда Reuters. Янги аттракцион 25 июнь куни барча учун очиқ бўлади.
Skyslide лойиҳаси 305 метр баландликда қурилди. Сирпанчиқ АҚШ Банкининг 70 қаватидан 73 қаватига қадар ўрнатилди.

Ташриф буюрувчиларга 69-қаватдаги платформада сирпанчиқ учиш ҳам таклиф қилинади. У ҳам осмонўпар ташқарисида бунёд этилган. Тепаликнинг баландлиги 14 метрни ташкил этади. У қалинлиги 3,2 см. бўлган шишадан ишланган.