Малайзиялик қутқарувчилар Жанубий-Хитой денгизида бортида 24 киши бўлган сайёҳлик кемасини қидиришга тушишди. Бу ҳақда 24 июнь куни New Straits Times нашри хабар бермоқда.

Кема билан энг сўнгги алоқа ўтган кечада маҳаллий 23:00 да (Тошкент вақти билан 20:00) бўлган. Ўша пайтда кема Малайзия шарқидаги Сабах штатидан унча узоқ бўлмаган жойда турган. Шундан сўнг экипаж билан алоқа йўқолган.

Келиб тушган маълумотларга кўра, кема бортида 12 нафар хитойлик сайёҳ, олти нафар маҳаллий курорт вакили ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган.