Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси мамлакат футбол федерацияси ташкилотчиларини масулиятсизликда айблади. Гап шундаки, терма жамоа аъзолари Нью-Джерсига кетаёганда самолётнинг учишини бир муддат кутиб қолган.

«Яна самолётни кутяпмиз. Аргентина футбол федерацияси ходимларининг ишлари шунчаки катастрофа»,- деб ёзади Месси instagram'даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни Аргентина терма жамоаси Америка кубогининг финал баҳсида Чилига қарши майдонга чиқади.