«Барселона» ҳужумчиси Неймар жамоада қолишга рози бўлди, лекин битта шарт билан. Клуб унинг юридик муаммоларини ҳал қилиб бериши керак бўлади.

Бразилиянинг DIS фонди футболчи ва унинг оиласини судга берган. Фонд вакилларининг фикрича, Неймар «Сантос»дан «Барселона»га ўтганида улар трансфер пулининг 40 фоизини олишлари керак бўлган. «Барселона» юристлари бу масалани ҳал қилиш учун Бразилияга боришади.

Таъкидлаш жоиз, Неймарга «Реал», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» клублари жуда катта миқдорда маош таклиф қилишмоқда.

Манба: Tribuna.uz