Дунёда кўз узиб бўлмайдиган ажойиботлар мавжуд. Одамзод даҳо инсонлар қўли билан яратилган мўъжизалардан ҳайратга тушади. Бугун эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлган кўприк ҳам бир қараганда ўзгача таассурот уйғотади. 

2002 йилда дунё Veluwemeer Aqueduct — муҳандисларнинг энг яхши ижодий намунасини кўришга мушарраф бўлди. Бу кўприк Нидерландиянинг материк қисмини Флеволанд техноген ороли билан боғлаб туради.

Бунга қадар жуда ҳам кўп ғоялар, жумладан, сув ости туннели ёки оддий кўприк қуриш таклифлари берилган. Бироқ лойиҳалар жуда қиммат бўлиб, шу билан бирга, уларни қуриш учун узоқ вақт талаб қилинарди. Ғоя ер ости ва сув транспортлари танаффус, тиқилинч ва кечикишларсиз эркин ҳаракатланишига қаратилди. 

Ноодатий қарор — сув кўприги ҳаётга татбиқ этилди. Йўловчиларни ҳам ёддан чиқаришмади. Улар учун йўл чекквсида махсус жиҳозланган тротуарлар қолдирилган. 
Бугунги кунда 3 метр чуқурликдан ўтувчи кўприкдан ҳар куни 28 000 автомобиль ҳаракатланади, кемалар эса сув юзасидан бехавотир сузиб ўтаверишади.