Буюк Британия референдум натижаларига кўра, Европа Иттифоқини тарк этади, деб хабар қилмоқда мамлакатнинг иккита йирик телекомпанияси ВВС ва Sky News.

Экспертнинг фикрича, овозларни санаш жараёни йўналишидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, якуний натижа қуйидагича бўлади: 52 фоизга яқин сайловчи ЕИдан чиқиш учун, 48 фоизи ташкилотдан аъзоликни сақлаш учун овоз берган, дея иқтибос келтиради Sky News. 

Ҳозирча евроскептиклар евроинтеграция тарафдорларини 862 минг кишига ортда қолдирмоқда. 

Сўнгги хабарлардан воқиф бўлиш учун, бизни кузатишда давом этинг.